Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla ходимига нисбатан ирқчилик қилингани учун 137 миллион доллар тўлайдиган бўлди
Компания Фримонт шаҳридаги заводида ирқий камситишларга кўз юмиб келган.
Tesla ўзининг собиқ ходимига қарши суд ишида ютқазди ва унга компенсация сифатида 137 миллион доллар тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Хабарда айтилишича, компания Фримонт шаҳридаги заводида ирқий камситишларга кўз юмиб келган.
Сан-Франциско федерал суди 2015 йилда ишга олинган Оуэн Диас душманона муҳитда қолган деб ҳисоблади. Диас ҳамкасблари уни ва бошқа қора танли ишчиларни таҳқирлаб келганидан шикоят қилган. Диаснинг сўзларига кўра, унга «Африкага қайтиб кетиш»ни айтишган ва иш жойида турли ирқий камситишлар акс этган суратларни чизиб қолдиришган.
Tesla 130 миллион доллар жарима ва маънавий зарар учун 6,9 миллион доллар тўлайди.
Судда Tesla вакиллари компаниядагилар ҳеч қачон афроамерикалик ишчиларнинг ҳуқуқларини поймол қилишга уринмаганини таъкидлади.
Мавзуга оид
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
09:00 / 16.06.2026