Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Конгресси аъзоларидан иборат делегация Самарқандга ташриф буюрди
АҚШ Конгресси аъзоларидан иборат делегация Самарқандга ташриф буюрган. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов улар билан учрашган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 5 октябрь куни АҚШ Конгресси аъзоларидан иборат делегация Самарқандга ташриф буюрган ва вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашган. Ўзаро суҳбат чоғида Э.Турдимов меҳмонларга Самарқанд вилоятининг сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берган ва АҚШнинг саноат, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва туризм саноати каби етакчи компанияларини ҳамкорликка таклиф қилган.
Қайд этилишича, Конгресс аъзолари Самарқанддаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидалар билан танишган. Делегация аъзолари Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Бибихоним мажмуаси ва Мирзо Улуғбек расадхонасини томоша қилишган.
Мавзуга оид
20:42 / 08.04.2026
Эрон сулҳдан кейин яна Ҳўрмуз бўғозини ёпди
20:13 / 08.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни сулҳни бузганликда айблаб, БАА, Кувайт ва Баҳрайнга зарбалар берди
20:02 / 08.04.2026
Макрон, Мелони, Мерц, Стармер ва бошқалар Эрондаги уруш ҳақида баёнот берди
18:47 / 08.04.2026