Ўзбекистон | 09:14 / 06.10.2021
3864
2 дақиқада ўқилади

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг ҳайдовчиликка ўқиш харажатлари компенсация қилинади 

Фото: Global Look Press

“Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди

“Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлашга доир вақтинчалик тартиблар тасдиқланди.

Қайд этилишича, ушбу ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиши бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача компенсация берилади. 

Шунингдек, хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди. Бунда мазкур харажатларнинг 50 фоизи компенсация қилиниши назарда тутилган. 

Қарор билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш тартиби белгиланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид