Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автобус ва юк машинаси тўқнашди. Бир неча йўловчи жабрланган. ЙТҲ бўйича иш очилмаган
28 сентябрь куни Тошкент—Наманган йўлининг Чуст туманида ҳудудидан ўтган қисмида автобус ҳамда юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Жабрланганлардан бирининг яқини Kun.uz’га ёзишича, автоҳалокатдан бир неча кун ўтиб ҳам бирорта ташкилот ёки ИИБ ходимлари хабар олмаган.
Биз аниқлик киритиш мақсадида Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ билан боғландик. Матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида ҳужжатларда қайд этилмаган. Лекин шу вақтнинг ўзида ушбу ҳодисани ўрганиш учун ходимлар сафарбар этилгани маълум қилинган.
Kun.uz’га мурожаат қилган фуқаронинг яқини ЙТҲ натижасида ҳозирда реанимацияда қолмоқда. Чуст туманининг марказида содир бўлган ЙТҲ ҳақида ҳеч бўлмаса туман ИИБ бўлими хабардор бўлиши керак эди ва бу ҳақда вилоят бошқармасига етказиши керак эди. Нимагадир орадан 9 кун ўтиб ҳам ушбу ЙТҲ ҳақида маълумот берилмаган.
Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати вазиятни тўлиқ ўрганиб, бизга етказишини маълум қилган.
Мавзуга оид
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
20:20 / 23.06.2026