Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда кучли зилзила юз берди, қурбонлар бор
Покистоннинг Балужистон вилоятида 5,8 магнитудали зилзила юз берди. Табиий офат оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 300дан кўпроқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакатнинг табиий офатларга қарши курашиш бошқармаси директори Носир Носир маълум қилди.
Зилзила ўз марказидаги силкинишлар жадаллиги бўйича “вайронкор” деб баҳоланган.
Маълумотларга кўра, зилзила Тошкент вақти билан соат 03:01да қайд қилинган. Унинг маркази Кветта шаҳридан 100 км узоқликда, ўчоғи эса 10 км чуқурликда бўлган. Табиий офат оқибатида юздан ортиқ уйлар вайрон бўлган, кўпларига, жумладан ҳукумат биноларига зарар етган. Зилзила кучи вилоятдаги кўплаб шаҳарларда сезилган.
Ҳозирда ҳукумат зилзила оқибатида етказилган зарарни баҳолаш билан шуғулланмоқда. Таъкидланишича, қурбонлар сони ошиши мумкин.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026