Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқиддан сўнг Бойсундаги ёрилган сув қувури таъмирланаётгани маълум қилинди
Фото: Бойсун тумани ҳокимлиги
2021 йил 6 октябрь куни Kun.uz’да Сурхондарё вилояти Бойсун туманида сув қувури ёрилгани, оқибатда ичимлик суви исроф бўлаётгани ҳақида танқидий видеолавҳа ва хабар берилганди. Мазкур хабар юзасидан Бойсун тумани ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди. Унга кўра ёрилган сув қувури таъмирланмоқда.
Маълум қилинишича, Kun.uz’да эълон қилинган видео акс этган жой Бойсун туманидаги Даҳнаижом маҳалласи ҳудудида жойлашган. Бугун, 7 октябрь куни ёрилган сув қувури «Сувинспекция» Сурхондарё вилояти ҳудудий инспекцияси, «Сурхондарё сув таъминот» МЧЖ ҳамда Бойсун туман сув таъминот бўлими ходимлари томонидан таъмирланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил октябрь ойида Kun.uz’да «Бойсун туманида уч кун ичида 7,5 млн сўм ариққа оқиб кетяпти» сарлавҳали лавҳа эълон қилинганди. Ўшанда муаммо бартараф этилгани ҳақида муносабат ҳам берилганди.
Маълумот учун, бугунги кунда Сурхондарё вилояти аҳолисининг 44,6 фоизи марказлашган ичимлик сув билан таъминланмаган. Вилоятда 2021-2023 йиллар давомида 138 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутиляпти. Натижада вилоятнинг ўндан ортиқ туманларида аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ муаммоларига ечим топилиши айтилган.
Мавзуга оид
17:50 / 02.05.2026
Бойсун сувларида яна нефт оқмоқда
16:35 / 28.04.2026
Бойсунда нефт дарёга оқиб кетгани бўйича 8,5 млрд сўм компенсация ҳисобланди
23:06 / 24.04.2026
Саида Мирзиёева Тойлоқда аҳоли ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ўрганди
15:10 / 24.04.2026