17:00 / 08.10.2021
9828
Реклама

«Ипак Йўли» банки Осиё тараққиёт банкидан иккита номинация бўйича мукофот олди!

Фото: «Ипак Йўли» банки

2021 йил 29 сентябрь куни, Осиё тараққиёт банкининг “Савдони молиялаштириш ва Етказиб бериш (Таъминот) занжирини молиялаштириш” (TSCFP) дастури доирасидаги онлайн тақдирлаш маросимида «Ипак Йўли» банки 2021 йил учун ОТБ билан ҳамкорлик якунлари бўйича иккита мукофотни қўлга киритди.

«Ипак Йўли» банки 2020 йилнинг июнь ойидан 2021 йил июль ойига қадар бўлган даврда энг кўп битимлар тузишга эришган Ўзбекистон Республикасининг савдони молиялаштириш соҳасидаги етакчи ҳамкор-банки сифатида эътироф этилди. Бу мукофотга «Ипак Йўли» банк ўзининг амалиётлар борасидаги фаолиятида савдони молиялаштириш маҳсулотларини ишга туширган вақтдан бошлаб кетма-кет иккинчи йил сазовор бўлмоқда. Мазкур эътироф Банкнинг ўз мижозларига савдони молиялаштириш доирасида ҳужжатли амалиётлар бўйича хизматлар кўрсатиш борасидаги ишларининг энг яхши кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.

Фото: «Ипак Йўли» банки

Шунингдек, «Ипак Йўли» банки банк-эмитент сифатида 2021 йил учун “Йилнинг энг яхши битими” номинацияси бўйича мукофот олди. Ҳужжатли аккредитив доирасида савдони молиялаштириш бўйича «TBC Bank» банки (Грузия) билан ҳамкорликда 1 миллион АҚШ долларига яқин миқдорга тузилган, Ўзбекистон Республикасига COVID-19 ва гриппга қарши курашиш бўйича дори-дармонлар импортини қопловчи битим ОТБнинг 48 та минтақавий аъзо давлатларининг номзодлари орасидан энг яхшиси деб эътироф этилди. Ваҳоланки, тузилган битим «Ипак Йўли» банки ва «TBC Bank» банки  (Грузия) ўртасида илк бор тузилган битим эди. Мазкур мукофотни қўлга киритиш Осиё тараққиёт банкига аъзо мамлакатлар томонидан «Ипак Йўли» банкининг савдони молиялаштириш бўйича кўрсатаётган хизматларининг юқори сифатлилиги ва мослашувчанлиги тан олинганлигини билдиради.

Фото: «Ипак Йўли» банки

Бугунги кунда «Ипак Йўли» банки инновацион ғояларни таклиф этиб, шу билан бирга ўз хизматларининг сифати, ҳаммабоплиги ва тезкорлиги билан ўз мижозларини қувонтирган ҳолда ўзининг савдони молиялаштириш бўйича маҳсулотлар спектрини кенгайтиришда давом этмоқда!

Батафсил: ipakyulibank.uz/news/2021-09-30

Реклама ҳуқуқи асосида

Top