Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълимдан кейинги таълим институтларига ҳужжат топшириш муддати узайтирилди
Олий таълимдан кейинги таълим институтларига ҳужжатлар топшириш муддати жорий йилнинг 20 октябрига қадар узайтирилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли ва 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарорларига мувофиқ ягона электрон тизими орқали олий таълимдан кейинги таълим институтларининг барча шаклларига талабгорлар томонидан ҳужжатлар топширилмоқда. Ҳужжатларни 15 сентябрдан 15 октябрга қадар қабул қилиш белгиланган.
Билдирилишича, олий таълимдан кейинги таълим институтларига ҳужжат топшириш муддати узайтирилишида талабгорларга ҳужжат топширишда қулайликлар яратиш, 2022 йил учун олий таълимдан кейинги таълим институтларида давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квоталари 2 бараварга ошгани ва квоталар тасдиқланиши кечиккани инобатга олинган.
Мавзуга оид
19:42 / 22.04.2026
Мактабларда 12 йиллик таълимга қачон ўтилади? – масъуллар жим
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
13:31 / 11.03.2026
Пойтахтда таълим хизматлари бўйича етакчи туман аниқланди
19:02 / 06.03.2026