Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда автобус светофор ва йўл четидаги уйга бориб урилди
Жорий йилнинг 8 октябр куни соат тахминан 07:00ларда Яшнобод тумани, Уйсозлар 1-тор кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган М.Қ. бошқарувидаги «Mersedes Bens» русумли йўловчи ташувчи автобусида ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб, чорраҳадаги светофор ва йўл ёқасидаги уйга бориб урилиб тўхтаган.
Қайд этилишича, тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, ушбу автобусда фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
09:23 / 11.07.2026
Тошкентда автобус қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026