15:39 / 09.10.2021
10955

Си Цзинпин Хитой ва Тайван бирлашиши кераклигини айтди

Унинг таъкидлашича, бирлашув тинч йўл билан амалга ошиши лозим.

Фото: Getty Images

ХХР раиси Си Цзинпин Синҳай инқилобининг 110 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида Хитой ва Тайван бирлашиши кераклигини айтди.

Унинг таъкидлашича, бирлашув тинч йўл билан амалга ошиши лозим.

«Ватанимизни бирлаштиришдек тарихий мақсад амалга ошиши шарт, бу аниқ амалга ошади», — деди Хитой раҳбари.

Си Цзинпин бирлашув Ҳонгконг билан бўлгани каби «бир мамлакат – икки тизим» тамойили асосида амалга ошишини хоҳлашини айтди.

Тайван ҳукумати бунга жавобан орол келажаги унинг аҳолиси ихтиёрида эканлигини маълум қилди.

Тайван расман Хитойнинг бир қисми бўлиб, орол ўзини мустақил деб ҳисоблайди. 

Top