Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ мамлакатлари мигрантларга қарши тўсиқ тиклаш учун Брюсселдан маблағ сўради
Таъкидланишича, бу ЕИга қўшни мамлакатларнинг мигрантлардан қурол сифатида фойдаланишга уринишига қаршилик кўрсатиш учун муҳим қадам ҳисобланади.
ЕИнинг 12 мамлакати ички ишлар вазирлари ноқонуний мигрантларнинг кириб келишини чеклаш мақсадида чегараларда тўсиқлар тиклаш учун «қўшимча ва етарлича маблағ» сўраб Еврокомиссияга мактуб йўллади.
Вазирларнинг таъкидлашича, бу ЕИга қўшни мамлакатларнинг мигрантлардан қурол сифатида фойдаланишга уринишига қаршилик кўрсатиш учун муҳим қадам ҳисобланади.
Мактубда ёзилишича, «жисмоний тўсиқ чегараларни қўриқлашнинг самарали усули»дек кўринмоқда.
Мактубни Австрия, Болгария, Кипр, Чехия, Дания, Греция, Венгрия, Эстония, Латвия, Литва, Польша ва Словакия ички ишлар вазирлари имзолашган.
Аввалроқ Польшага бир кун ичида Беларусдан бир ярим мингдан ортиқ ноқонуний мигрант киришга уринганди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026