Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда дунёда муқобили йўқ бошқарувчисиз поезд тақдим этилди
Германиянинг Deutsche Bahn темир йўл компанияси ва Siemens компанияси Ҳамбургнинг темир йўл тизимига интеграция қилинадиган бошқарувчисиз автоматлаштирилган поездни тақдим этди.
Бундай 4 та поезд декабрдан шаҳарда йўловчиларни ўз манзилларига элта бошлайди.
Siemens ва Deutsche Bahn’нинг ушбу лойиҳаси Ҳамбург темир йўл тизимини модернизация қилиш бўйича дастурнинг бир қисми ҳисобланади.
Siemens бош директори Роланд Бушнинг таъкидлашича, бундай поездлар “пунктуалликни оширишга ва 30 фоиздан кўпроқ энергия тежашга” имкон беради. Ўз навбатида, Deutsche Bahn раҳбари Ричард Лутц автоматлаштирилган поездлар ишончлироқ эканини айтган.
Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, гап дунёда бу турдаги биринчи поездлар ҳақида бормоқда, чунки улар учун махсус излар ётқизиш талаб этилмайди. Бошқарувчисиз поездлар Ҳамбургда оддий поездлар билан бирга мавжуд темир йўл излари орқали ҳаракатланади.
Дунёнинг бошқа шаҳарларида, мисол учун, Парижда бошқарувчисиз таркиблар фақат метронинг муайян линияларида йўловчи ташийди. Бундан ташқари, бу турдаги поездлар бир қатор аэропортларда махсус излар орқали қисқа йўналишлар бўйича ҳаракатланади.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026