Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша бош вазири мамлакатнинг ЕИ таркибидан чиқиши тўғрисидаги гап-сўзларни рад этди
Аввалроқ Еврокенгаш собиқ раиси, «Фуқаро платформаси» партияси етакчиси Доналд Туск Польшанинг ЕИ таркибидан чиқиши мумкинлиги тўғрисида гапирганди.
Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Варшаванинг Евроиттифоқни тарк этиши тўғрисидаги гап-сўзларни рад этди, деб хабар берди Reuters.
Унинг сўзларига кўра, Polexit ҳақида ҳаммадан кўпроқ Польша ичидаги мухолифат гапирмоқда ва бу ёлғон.
«Мухолифат бизни ЕИдан чиқиб кетиш орқали Польша ва Евроиттифоқни заифлаштиришга олиб келишда айбламоқда. Бу нафақат ёлғон, балки ундан ҳам ёмонроқ. Бу Евроиттифоқни заифлаштириш учун айтилаётган ёлғон», — деди Моравецкий.
Аввалроқ Еврокенгаш собиқ раиси, «Фуқаро платформаси» партияси етакчиси Доналд Туск Польшанинг ЕИ таркибидан чиқиши мумкинлиги тўғрисида гапирганди. Унинг фикрича, Польша раҳбарияти мамлакатнинг Европадаги келажагини хавф остига қўймоқда.
Мавзуга оид
08:53
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026