Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгария соҳиллари яқинида Туркиянинг кимёвий модда ортилган кемаси чўкиб кетди
Болгария ҳукумати юк бўлинмасидаги карбамидни чиқариб олишга умид қилмоқда, аммо об-ҳаво шароитининг ёмонлиги операцияни мураккаблаштирмоқда.
Фото: EPA-EFE / KRASIMIR DELCHEV
Болгариянинг Қора денгиз соҳили шимолий қисмида Туркиянинг бортида 3 минг тонна карбамид моддаси бўлган Vera Su кемаси чўкиб кетди, деб хабар берди Euractiv.
Болгария денгиз маъмурияти ижрочи директори Венцислав Ивановнинг сўзларига кўра, кема корпусида тешиклар аниқланган.
Болгария ҳукумати юк бўлинмасидаги карбамидни чиқариб олишга умид қилмоқда, аммо об-ҳаво шароитининг ёмонлиги операцияни мураккаблаштирмоқда.
Карбамид денгиз сувига қўшилганида денгиз жониворлари ҳаёти учун хавфли бўлган токсинлар ишлаб чиқарувчи фитопланктонларни ҳосил қилади. Токсинлар денгиз маҳсулотлари таркибида йиғилиб, инсон ҳаётига ҳам хавф солиши мумкин.
Мавзуга оид
12:51 / 04.05.2026
Атлантика океанидаги кемада ҳантавирус инфекцияси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
15:02 / 04.03.2026
ОАВ: Россиянинг газ ташувчи кемаси Ўрта Ер денгизида ёнмоқда
08:43 / 04.03.2026
Трамп: зарурат бўлса, АҚШ кучлари Яқин Шарқдаги кемаларни ҳимоя қилади
17:52 / 24.02.2026