Жаҳон | 19:15 / 13.10.2021
7063
1 дақиқада ўқилади

Франция ва Тожикистон президентлари учрашувида минтақадаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи муҳокама қилинади

Эмманюэл Макрон шунингдек, Франция Тожикистон билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қизиқиш билдираётганини қайд этди.

Фото: Reuters

Франция президенти Эмманюэл Макрон тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан минтақадаги вазиятни барқарорлаштиришда Парижнинг ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилиш ниятида. У бу ҳақда Тожикистон президенти билан учрашув олдидан маълум қилди.

“Сизнинг расмий ташрифингиз минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича мулоқотни ривожлантириш имкониятини беради. Биз вазиятни барқарорлаштиришда Франция Тожикистонга бериши мумкин бўлган ёрдамни муҳокама қиламиз”, – деди Макрон Раҳмонга мурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари минтақавий хавфсизлик масалалари борасида фикр алмашади.

Макрон шунингдек, Франция Тожикистон билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қизиқиш билдираётганини қайд этди.

“Музокараларамиз келгуси беш йиллик учун икки томонлама ҳамкорликнинг йўл харитасини ишлаб чиқишга имкон беради”, - деди у.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид