Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
Франция президенти шунингдек, Беларус етакчисини Минск ва Европа орасидаги муносабатларни яхшилаш учун зарур қадамлар ташлашга даъват қилди.
Франция президенти Эмманюэл Макрон Беларус президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали қилган мулоқотида уни Минскнинг Украина низосида иштирок этишига йўл қўймасликка чақирди. Бу ҳақда Agence France Presse хабар берди.
"Франция президенти Беларус Украинадаги урушга қўшилган тақдирда дуч келиши мумкин бўлган хавфлар ҳақида огоҳлантирди. У шунингдек, Лукашенкони Беларус ва Европа орасидаги муносабатларни яхшилаш учун зарур қадамлар ташлашга чақирди", - дея иқтибос келтирди агентлик ўз манбасига таяниб.
Аввалроқ "Пул первого" Telegram-канали икки давлат етакчилари телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берганди. Таъкидланишича, суҳбат Франция томонининг ташаббуси билан ўтказилган.
Лукашенко ва Макрон охирги марта 2022 йил 26 февралда телефон орқали мулоқот қилганди.
Мавзуга оид
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026