Навоийда 9 млрд долларлик лойиҳалар режалаштирилган, лекин бу кам, 15 млрд долларга етказиш керак - Шавкат Мирзиёев
Келгуси беш йилда Навоий вилоятида 9 миллиард долларлик 2,2 мингта инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 75 мингта янги иш ўрни яратилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.
“Лекин бу рақамдан мен қониқмадим. Навоий учун 9 млрд кам, 15 млрд долларга етказишимиз керак. Бу ҳақда ҳокимга ҳам, вазирга ҳам айтдим. Навоий кон металлургия комбинатидаги 1,7 миллиард долларлик 5- ва 6-гидро металлургия заводларини қуриш, “Пистали” конини ўзлаштириш ва “Мурунтов” конини кенгайтириш, қиймати 3,4 миллиард доллар бўлган 28 та янги лойиҳани қамраб олган замонавий газ-кимё технологик кластерини ташкил этиш, умумий қуввати 2,8 минг мегаватт бўлган, қарийб 3 миллиард долларлик 7 та электр станциясини ишга тушириш каби “мега лойиҳалар”ни амалга оширамиз.
Шунингдек, тоғ-кон саноатида 450 миллион долларлик 52 та лойиҳа доирасида 7,5 мингта янги иш ўринлари яратилади. Вилоятдаги истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун 124 та лойиҳалар доирасида 3,5 триллион сўм йўналтирилади.
Шу билан бирга, вилоятдаги имкониятларни тўлиқ ишга солиб, маҳаллий саноат жадал ривожлантирилади, инвестициялар ва экспорт кескин кўпайтирилади. Натижада, вилоятда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, жумладан, ҳудудий саноат 2 баробарга ошади. Бунинг учун, вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва маҳаллий саноат тармоқларини ривожлантириш бўйича янгича тизим яратилади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
14:20 / 04.10.2024
Сохта ҳавола юбориб ўзганинг қарийб 17 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
09:52 / 11.09.2024
Аёл кишининг суратларини интернетга қўйиб интим хизматлар таклиф қилган шахс ушланди
15:13 / 09.09.2024
Навоийда икки ўқувчининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди
16:47 / 07.08.2024