Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг 2 нафар ходими кам таъминланган оилаларга ажратилган пулларни ўзлаштиргани маълум қилинди
Қашқадарёда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг 2 нафар ходими кам таъминланган оилаларга ажратилган пулларни ўзлаштирган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев маълум қилган.
Маълум қилинишича, бугун, 13 октябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят масъуллари иштирокида «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича йиғилиш ўтказган. Йиғилишда вилоят ҳокими Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг икки нафар ходими кам таъминланган оилаларга ажратилган пулларни ўзлаштирганини маълум қилган.
«Саховат ва кўмак» жамғармасидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва беморларга, шунингдек, ОТМда таҳсил олаётган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига шартнома пулларини тўладик. Аммо талончи ичимиздан чиқди. Mаҳалла бошқармасининг 2 нафар ходими кам таъминланган оилаларнинг номига пул ёздириб, ўзлаштирган. Суриштирувлар тугасин, ҳали бошқа одамлар ҳам чиқиб келади ортидан. Ҳали маҳаллалар раислари мурожаат қилмаган фуқароларга ҳужжат расмийлаштирганини қандай оқлайди? Давлатни халққа ёмонотлиқ қилиб кўрсатадиган масъуллар тўлиқ қонун олдида жавоб беради. Виждонли раҳбарлар кўп, виждонсизлари ҳам кам эмас», деган вилоят ҳокими.
Йиғилишда шунингдек ОАВда танқид қилинаётган раҳбарларнинг тоқатсизлиги ҳам танқид қилинган.
«Айрим раҳбарларда масъулият ва фидойилик етишмаётгани аниқ гап, — деди вилоят раҳбари. — Касалини яширсанг, иситмаси ошкор қилади, деганларидек, бугунги даврда эътиборсиз ишлаб, бажарилмаган ишни бажарилди, деб кимни алдаймиз? ОАВда хатоларинг эълон қилинса, иш қолиб, журналист ёки блогерни излай бошлайсан. Мактаб таъмири ва унга элтадиган йўл ва йўлаклар охирига етмаган вақтда қайси виждон билан хотиржам ухлаймиз?», деган Зойир Мирзаев.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026