Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хатирчидаги мактаб негизида аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади
Хатирчи туманидаги Тама баҳрин маҳалласидаги 22-мактаб негизида аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти сайловчилари билан учрашувида айтиб ўтди.
“Маълумки, Навоий вилояти катта илмий, техник ва интеллектуал салоҳиятга эга.
Сизлар яхши биласиз, Хатирчи туманида машҳур Тама баҳрин маҳалласи бор. Маҳаллада жойлашган 22-мактаб вилоятнинг энг илғор таълим масканларидан бири ҳисобланади. Бу йил Навоий вилояти мактаб битирувчилари олийгоҳларга кириш бўйича мамлакатимизда биринчи ўринни эгаллашида ушбу жамоанинг алоҳида ҳиссаси бор.
Бу ерда фаолият юритаётган фидойи устозлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида, ушбу мактаб негизида аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этсак, ўйлайманки, барчангиз бу фикрни қўллаб-қувватлайсиз”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
09:55 / 17.07.2026
Навоийда ИИБ терговчиси пора олишда қўлга тушди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026