Facebook, Google, Apple ва Yandex 9 ойда Ўзбекистонга қанча солиқ тўлагани маълум бўлди
Ўзбекистонда 2021 йилда 9 та хорижий компания ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатга олинди. Сентябр ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган йирик компаниялар орасида Facebook ва Google энг кўп солиқ тўлади.
Ўзбекистонда 2021 йилда 9 та хорижий компания ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатга олинди. Булар – Vaskiani Ventures Limited (Кипр), Google Cloud EMEA Limited (Ирландия), Spotify (Швеция), Adobe (Ирландия), DELSE, Inc. (АҚШ), Scribd, Inc. (АҚШ), LinkedIn Ireland Unlimited Company (Ирландия), Google LLC (АҚШ) ва Microsoft Ireland Operations Limited (Ирландия).
Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Расмий хабарга кўра, Ўзбекистонда 2 йилда доимий ваколатхонасига эга бўлмаган жисмоний шахсларга электрон хизмат кўрсатувчи 28 та хорижий компания солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. Booking.com B.V, Netflix International B.V, Apple, Facebook, Yandex, Huawei бошқалар шулар жумласидан.
Жорий йил сентябр ойи ҳолатига Facebook 7,6 млрд сўм, Google Commerce Limited – 4,6 млрд сўм, Apple – 2,2 млрд сўм, Netflix – 331 млн сўм ва Yandex – 256 млн сўм солиқ тўлади.
«Электрон хизматлар деганда дастурий таъминотдан фойдаланиш, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали ўйинлар, электрон китоблар, ўқув қўлланмалари, мусиқа асарлари ва бошқалардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тушунилади.
Солиқ кодексида 2020 йил 1 январдан бошлаб рўйхатга олишнинг янги тартиби белгиланган.
Интернет компаниялари рўйхатдан ўтиши учун қулайлик яратиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҚҚС-офис ишга туширилган» – дейилади ДСҚ хабарида.
Мавзуга оид
20:53 / 21.11.2024
Google ўзининг Gemini чатботига фойдаланувчининг шахсий маълумотларини эслаб қолиш функциясини қўшди
17:51 / 19.11.2024
Bloomberg: АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome’ни сотишни талаб қилади
22:46 / 18.11.2024
Google почтани спамлардан ҳимоя қилувчи янги функцияни ишга туширади
22:19 / 14.11.2024