“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ: Гурлан туман электр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Мамлакатимизда барча соҳалар қатори энергетика йўналишида ҳам бир қатор изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Бугун фойдаланишга топширилган Гурлан туман электр таъминоти корхонасининг янги биносини ҳам, ҳеч муболағасиз соҳада эришилаётган ижобий ютуқларимиз натижаси, деб бемалол айтиш мумкин.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Хоразм вилояти ҳокимлиги, Энергетика вазирлиги, “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти, туман мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари ҳамда ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.
Янги бино очилишига бағишланган тадбир карнай-сурнай садолари янграши ҳамда фахрий отахонлардан оқ фотиҳа олиш билан бошланди.
Мазкур бино қурилишида сўнгги турдаги замонавий қурилиш материаллари ва энергиятежамкор технологиялардан кенг фойдаланилган.
Бу ерда истеъмолчиларни қабул қилиш хонаси, касса хизматлари ва бошқа хизмат турлари кўрсатиш учун керакли барча шароитлар яратилган.
Бундай ўзгаришлар ва янгиланишларнинг асосий мақсади, албатта, электр энергияси истеъмолчиларига қулайлик яратиш билан бир қаторда, ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратишдир.
Умид қиламизки, бундай яратилган шароитлар Гурлан тумани аҳлига узоқ йиллар хизмат қилади.
Маълумот ўрнида: Гурлан туманидаги 28 230 аҳоли хонадонлари ва 1474 та улгуржи электр энергияси истеъмолчиларига корхонанинг 65 нафар ишчи-ходими хизмат кўрсатади.
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024