Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония судида КХДР раҳбарига қарши иш бўйича эшитувлар бошланди
Ким Чен Ин Шимолий Корея вакили сифатида судга чақирилди, аммо у кутилганидек, судга келмади.
Токио суди КХДР раҳбари Ким Чен Инга қарши иш бўйича эшитувларни бошлади. Беш нафар даъвогар уни «одам ўғирлаш»да айбламоқда, деб хабар берди NDTV.
Қайд этилишича, улар корейсларнинг бахтли ҳаёти тўғрисидаги тарғиботларга ишониб репатриация дастури доирасида Япониядан КХДРга кетишган.
Ким Чен Ин Шимолий Корея вакили сифатида судга чақирилди, аммо у кутилганидек, судга келмади.
«Биз Пхенян зарарни қоплашига ишонмаймиз. Аммо Япония ҳукумати бу иш бўйича Шимолий Корея билан музокара олиб боришига умид қиламиз», — деди даъвогарларнинг адвокати.
Корейсларни репатриация қилиш дастури 1959-1984 йилларда амал қилган. Бу вақт мобайнида 90 мингга яқин корейслар Японияни тарк этган.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:27 / 09.06.2026