Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига энг кўп коммунал соҳа бўйича мурожаат қилинган
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига энг кўп коммунал хизматлар юзасидан мурожаат қилинган. Бу ҳақда АОКАда агентлик ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтилди.
Моҳрухсор Тоғаева / Фото: АОКА
Қайд этилишича, агентликка келиб тушган 21 мингга яқин ариза, шикоят ва таклифнинг 51 фоизи уй-жой коммунал, транспорт хизматларига тўғри келса, 22 фоизи савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 15 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 11 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 79 фоизи қаноатлантирилган, 18 фоизига тегишли тушунтириш берилган ва 3 фоизи ваколатли идораларга юборилган.
Ўрганишлар давомида истеъмолчиларга етказилган зарар миқдори 136,9 миллиард сўмни ташкил этиши аниқланган. Бугунги кунга қадар истеъмолчилар фойдасига 86,5 миллиард сўм маблағ (аниқланган маблағнинг 63,1 фоизи) қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган.
Мавзуга оид
07:25 / 08.05.2026
Кўчмас мулк харидорларини аввалги эгасининг қарзидан ҳимоя қилиш таклиф этилди
11:12 / 21.04.2026
Газ учун қанча тўлайсиз ва тўлов қандай ҳисобланади?
09:00 / 05.04.2026
Нақдга битмас битимлар ва солиқдан норози санъаткорлар — ҳафта дайжести
12:18 / 19.03.2026