Ўзбекистон | 07:52 / 15.10.2021
7499
2 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways маҳаллий авиақатновлар сонини оширади

Uzbekistan Airways 15 октябрдан бошлаб ёз-2022 якунига қадар Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукус шаҳарларига парвозларни оширади.

Фото: Kun.uz

Авиакомпания хабарига кўра, Тошкент - Нукус - Тошкент йўналиши бўйича учта қатнов қўшилди: чоршанба, шанба ва якшанба кунлари. Тошкент - Нукус - Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар нархи: багажсиз бир томонга 408 681 сўмдан, багаж билан эса 506 513 сўмдан бошланади, бориш ва ортга қайтиш багажсиз 778 301 сўмдан, багаж билан 963 611 сўмдан бошланади.

  • Тошкент - Урганч - Тошкент йўналиши бўйича иккита авиақатнов қўшилди: душанба ва жума кунлари. Тошкент - Урганч - Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар нархи: багажсиз бир томонга 407 681 сўмдан, багаж билан эса 506 653 сўмдан бошланади, бориш ва ортга қайтиш багажсиз 803 009 сўмдан, багаж билан 988 319 сўмдан бошланади.
  • Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналиши бўйича иккита авиақатнов қўшилди: пайшанба ва жума кунлари. Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар нархи: багажсиз бир томонга 160 602 сўмдан, багаж билан 185 310 сўмдан бошланади, бориш ва ортга қайтиш багажсиз 308 850 сўмдан, багаж билан 358 266 сўмдан бошланади.
  • Тошкент - Термиз - Тошкент йўналиши бўйича тўртта авиақатнов қўшилди: сешанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари. Ушбу йўналиш бўйича авиачипталар нархи багажсиз бир томонга 407 681 сўмдан, багаж билан эса 506 653 сўмдан бошланади. Бориш ва ортга қайтиш багажсиз 803 009 сўмдан, багаж билан 988 319 сўмдан бошланади.

Авиачипталар нархи 12.10.2021 йил ҳолатига кўра амал қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид