Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекнефтгаз”: Газлида дизель ёнилғисини ўғирламоқчи бўлганликда гумон қилинган фуқаро ушланди
Жорий йилнинг 17 октябрь куни тахминан соат 23:00 да “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ҳожиказган-Қумли-Чақақум” газоконденсат қувурлари автойўналиши атрофида Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган.
Фото: Ўзбекнефтгаз
Тадбир давомида Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан давлат рақами мавжуд бўлмаган УАЗ русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилган.
Автотранспорт юкхонасида бўлган ҳар бирининг ҳажми 60 литрни ташкил қиладиган 24 дона бўш елим бочка холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, ҳайдовчи Бухоро вилояти Қоракўл тумани, “Зиёрат” МФЙ, Зиёрат қишлоғида яшовчи фуқаро Абдужаббор Авезов ҳеч қандай ҳужжатларсиз автомашинани бошқариб келгани аниқланган.
Елим бочкалар эса бурғилаш ишлари олиб борилаётган участкаларидан дизель ёнилғисини олиб кетиш мақсадида келтирилгани айтилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари томонидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
20:28 / 17.12.2025
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
18:59 / 17.12.2025
Абдуғани Сангинов “Ўзбекнефтгаз” раиси этиб тайинланди
12:30 / 12.12.2025