Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гўшт, картошка ва музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб киришда солиқ имтиёзи берилади – Қонун лойиҳаси
Айни вақтда давом этаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси 3 та моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қатор асосий қўшимча киритишни ўз ичига олган. Хусусан, лойиҳада гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда), сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни хориждан Ўзбекистонга олиб киришда ва реализация қилишда ҚҚС бўйича имтиёзлар берилиши назарда тутилган.
“Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархлар барқарорлигини сақлашга хизмат қилади” – дейилади қуйи палата хабарида.
Мавзуга оид
14:26 / 18.10.2022
Ўзбекистон ва Туркия сўровга кўра ўзаро маҳкумларни топширади. Қонун лойиҳаси қабул қилинди
00:16 / 14.11.2021
АҚШда 2 млрд доллар миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланган миллиардер ақли заифлигини билдирди
08:22 / 11.11.2021
Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига солиқ солиш шартлари ўзгаради
19:16 / 10.11.2021