Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 2 млрд доллар миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланган миллиардер ақли заифлигини билдирди
Фото: Reynolds & Reynolds
Миллиардер ўзи илгари 25 млн доллар хайрия қилган муассасада ишлайдиган тўрт нафар шифокордан ақли заифлиги тўғрисида маълумотнома олган.
Икки миллиард доллар миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланган Reynolds & Reynolds компанияси бош директори, миллиардер Роберт Брокман ақли заифлигини маълум қилди, деб ёзади Bloomberg.
«Жаноб Брокманнинг ақли заиф – бу ҳолат доимий, ривожланувчи ва уни даволаб бўлмайди. У айбловни тушуниш салоҳиятига эга эмас, ўзини етарлича ҳимоя қила олмайди», — деган миллиардернинг адвокатлари.
Адвокатларнинг сўзларига кўра, Брокманда Паркинсон ёки Алцгеймер хасталиклари ёхуд ҳар икки хасталик келтириб чиқарган ақли заифлик аниқланган.
Аммо прокурор Кристофер Маняни айбланувчи фирибгарлик қилаётгани тўғрисида далиллар етарлича эканлигини айтди.
Прокурорнинг айтишича, Брокман 2018 йилда федерал агентлар миллиардернинг солиқ тўлашдан қочаётганини аниқлашганидан сўнг ақли заифлиги тўғрисида маълумотнома тўплашни бошлаган.
Маълум қилинишича, миллиардер ўзи илгари 25 миллион доллар хайрия қилган Ҳюстондаги Бейлор тиббиёт коллежига алоқадор тўрт нафар шифокордан ақлан заифлиги тўғрисида маълумотнома олган.
АҚШ адлия вазирлиги Брокманни икки миллиард доллар миқдоридаги солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айблаган. У шунингдек, қимматли қоғозлар билан боғлиқ товламачиликда ҳам айбланмоқда.
Мавзуга оид
21:58 / 10.02.2026
Европа давлатлари НАТО бошқарувида кўпроқ рол ўйнашга келишиб олди
14:58 / 10.02.2026
Немисларнинг кўпчилиги Россиядан кейин АҚШни тинчликка энг катта таҳдид деб ҳисоблайди
10:20 / 10.02.2026
АҚШ Тинч океанида наркосавдогарларга тегишли деб айтилган кемага зарба берди
09:09 / 10.02.2026