Instagram 11 йил ўтгач фойдаланувчиларга компьютердан пост ёзиш имконини тақдим этмоқда
Фойдаланувчилар лентада қўшма постлар ҳам эълон қилишлари мумкин. Бундай постларга умумий лайклар ва шарҳлар қолдириш мумкин бўлади.
Instagram ижтимоий тармоғи октябр ойида босқичма-босқич жорий этиладиган янгиланишлар ҳақида маълум қилди.
19 октябрдан эътиборан бу ижтимоий тармоқда Collabs функцияси пайдо бўлади. У икки фойдаланувчига бир вақтнинг ўзида қўшма пост эълон қилиш имконини беради. Бундай қўшма постларга босилган лайклар ва битилган шарҳлар ҳам умумий бўлади.
20 октябр куни Instagram нотижорат ташкилотлар учун маблағ йиғиш имкониятини тақдим этувчи функцияни ишга туширади.
21 октябрдан бошлаб эса бутун жаҳон бўйлаб фойдаланувчилар фотосуратларни, шунингдек, давомийлиги бир дақиқадан ошмайдиган видеотасвирларни десктопдан — бу ижтимоий тармоқ иловаси бўлмаган исталган платформадан юклашлари мумкин бўлади. Istagram бу функцияни июн ойида синовдан ўтказган.
21 октябрда мазкур ижтимоий тармоқда Reels’да қўшиқларнинг 3D матнлари каби янги функциялар пайдо бўлади.
Мавзуга оид
00:12 / 20.10.2024
Instagram ҳеч қандай изоҳсиз эски видеоларни скриншотларга айлантириб қўймоқда
21:28 / 17.10.2024
WhatsApp ва Instagram ходимларини оммавий ишдан бўшатишни бошлади
21:56 / 18.09.2024
Instagram ўсмирлар учун ота-оналар назоратидаги аккаунтларни жорий қилмоқчи
21:49 / 17.09.2024