“ОАВ сўровларига ўз вақтида жавоб берилиши керак” — АОКА директори
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асад Ходжаев давлат органларининг ОАВ сўровларига ўз вақтида жавоб бериши масаласида фикр билдирди.
“ОАВ вакилларининг сўровларига ўз вақтида жавоб бериш учун муддат қисқартирилиб, тезкорлик билан кўриб чиқиш мақсадида 10 кунлик муддат белгилаб берилди. Лекин сўровга ўз вақтида жавоб бермаслик бўйича жавобгарлик белгиланмаган.
Биз давлат бошқаруви органларини чиқаётган сўровлар таҳлилини амалга оширишимиз керак, сўровларга жавоб берган вақтда қанчалик инсон харажатлари, техник тарафлари во бошқа жиҳатларини кўриб, ҳаммасини ҳисоблаб, тегишли таклифларни олиб чиқамиз. Биз сўровга ўз вақтида жавоб берилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Шу билан бирга, ҳар бир сўровнинг ишловига кетадиган харажатларга ҳам асос бўлиши керак.
Давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлашга доир қонунчиликда сўров, қайтарма сўров бериш бор ва сўров беришни суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам белгилаб берилган. Яъни ОАВ битта сўровни неча марта бериши мумкин, жавобга қониқмаганда нима қилиш керак, 2-3 марталаб сўровни қайтариш керакми ёки маъмурий судга мурожаат қилишлари мумкинми… шу каби жиҳатлари бор.
Бу жуда қийин масала, биз буни мутахассислар билан хорижий тажрибани ўрганган ҳолда батафсил кўриб чиқишимиз керак. Чунки битта сўров бошқа ОАВни сўров бериш ҳуқуқига таъсир қилмаслиги керак”, – деди Ходжаев 19 октябр куни Тошкентда бўлиб ўтган давра суҳбатида.
Мавзуга оид
16:05 / 16.11.2024
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат
16:46 / 26.08.2024
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
07:45 / 07.08.2024
Bloomberg Гершкович ҳақидаги материалдан кейин мухбирни ишдан бўшатди
23:13 / 17.07.2024