17:14 / 19.10.2021
1483

Самарқандда халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган йўлларда носоз тракторларни ҳужжатсиз бошқариб юрган шахсларга чора кўрилди

Самарқанд туманида халқаро ва республика аҳамиятига эга бўлган серқатнов йўлларда носоз қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳужжатсиз бошқариб юрган шахсларга чора кўрилган. Бу ҳақда «Ўзагроинспекция» вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ўзагроинспекция

Маълум қилинишича, «Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд туман бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш юзасидан ўтказилган назорат тадбирларда бир қанча қоидабузар шахслар аниқланиб, уларга чора кўрилган.

Жумладан туманнинг «Чумчуқли» МФЙда яшовчи фуқаро Л.Д. ўзига тегишли бўлган носоз ҳолдаги «T28X4MC» русумли тиркамали тракторни М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро йўлида тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани аниқланган.

Бундан ташқари, туманнинг Даштакиболо маҳалласида яшовчи фуқаро ўзига тегишли техник носоз бўлган тракторни ҳужжатсиз ҳолда бошқараётгани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳар икки ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Top