Ўзбекистон | 11:26 / 19.10.2021
4487
2 дақиқада ўқилади

«Ёшларимизга айтар гапим – ҳар бир дақиқа ғанимат». Шавкат Мирзиёев пандемия бўйича вазият ва ёшлар масаласига тўхталди

Фото: Миллий масс-медиа фонди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашув давомида пандемия бўйича вазият ва ёшлар масаласи ҳақида гапирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

“Ҳеч қачон дунё иқтисодиёти бундай жиддий синовга дуч келмаган. Касаллик туфайли энг кучли давлатлар ҳам қийин вазиятга тушиб қолди. Биз шундай вазиятда ҳам иқтисодиётимизни сақлаб туришга ва ҳатто ўсишга эришдик. 

Албатта, пандемия талабларидан ҳаммамиз чарчадик. Пандемия даврида кўп давлатлар “эгоист” бўлиб кетди. Буни ҳам тушуниш мумкин, вазият оғир. Мен ҳам биринчи навбатда ўзимизнинг мамлакат тинчлиги, халқим фаровонлигини ўйлашим керак.

Қўшниларимиз билан муносабатларни кузатиб турибсиз. 5 йиллик қисқа муддатда катта ютуқларга эришганимиз бор гап. Афғон муаммоси бизни жиддий ўйлантиради. Энг катта муаммо – Афғонистон шу қишни эсон-омон, очарчиликка дуч келмай, урушларсиз ўтказиб олиши. Ўйлайманки, ҳукумат тепасига келган янги кучлар ҳам ўз халқини ўйлайди.

Мен ёшлар билан кўп учрашаман ва бир гапни айтаман – ҳар бир дақиқа ғанимат. Олган билимингиз ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди. Нажот билимда, муаллимда. Пойтахтимиз Тошкент бу бўйича намуна бўлади деб ишонаман”, дея президентликка номзоднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид