Жаҳон | 22:36 / 20.10.2021
87956
7 дақиқада ўқилади

Толиблар Москвадаги музокараларда — иқтибослар ва фотосуратлар

«Толибон» делегацияси Россия ТИВ раҳбарияти ва минтақанинг бошқа давлатлари расмийлари иштирокида Москва форматидаги маслаҳатлашувларнинг учинчи йиғилишида иштирок этди. Бу толибларнинг Афғонистонда ҳокимият қўлга олинганидан буён илк бор Москвага ташриф буюриши бўлди.

Москва формати - 2017 йилда Россия воситачилигида Афғонистоннинг ўша вақтдаги ҳукумати ва толиблар вакилларини келиштириш учун ташкил этилган.

Москвага делегацияга Афғонистон ислом амирлигининг иккинчи вице-премьери Абдул Салом Ханафий раҳбарлик қилди. Москвадаги учрашувларга аввалги ҳукумат вакиллари ҳамда АҚШдан ҳеч ким келмади. Фото: Владислав Шатило / РБК

Кремлдагилар толиблар билан алоқа ўрнатилишини Афғонистондаги вазиятни ва «Толибон»нинг кейинги ниятларини тушуниш истаги билан изоҳлаган. Президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков «Толибон» Россия ҳамда жаҳоннинг бошқа давлатлари томонидан тан олинмаган бўлса-да, «де-факто толиблар Афғонистон ҳукуматини ифодалаши»ни айтиб ўтган.

Толиблар делегацияси Москва марказидаги «Президент-отел»да қабул қилинди.

Толибларнинг сиёсий офиси раҳбари Шаҳобиддин Диловар. Фото: Getty Images

Россия номидан музокараларда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этди. Толиблар вакилларига у «ҳурматли делегация» дея мурожаат этди.

Бундан олдин толиблар Москвага март ойида келишганди. Ёзда ҳаракат Афғонистонда ҳокимиятни ўз қўлига олди, «Толибон» жангчилари Кобул остонасига келганида собиқ президент Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетганди.

Толиблар учрашув аввалида музокаралар чоғида иштирокчи давлатлардан сиёсий ва иқтисодий ёрдам сўрамоқчиликлари ҳақида айтишганди.
Фото: Владислав Шатило / РБК 
Учрашувда толиблар вакиллари уларни Афғонистоннинг қонуний ҳукуматида тан олиш учун барча шартларни бажаришгани ҳақида айтишди.
Фото: Владислав Шатило / РБК

Россия ҳам, дунёнинг бошқа мамлакатлари ҳам ҳозирча улар томонидан тузилган янги муваққат ҳукуматни тан олгани йўқ.

Сергей Лавров Россия Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамининг янги партиясини юборишини маълум қилди
Фото: Владислав Шатило / РБК

«Биз толиблар ҳаракатини - бу ҳақда ҳурматли делегация билан гаплашдик - Афғонистон ҳудудидан учинчи мамлакатлар манфаатларига, биринчи навбатда қўшни мамлакатлар манфаатларига қарши фойдаланилишига йўл қўймаслик линиясига қатъий риоя этишга чақирамиз, Марказий Осиё мамлакатлари - бизнинг дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз», деган Лавров учрашув аввалида.

У янги ҳукумат томонидан мамлакатда ҳарбий-сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга ҳамда давлат аппаратлари фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган ҳаракатлар кузатилаётганини қайд этган, учрашув олдидан «Толибон» вакиллари билан Афғонистонда инсон ҳуқуқларига риоя этган ҳолда пухта ўйланган ижтимоий сиёсат олиб бориш масалалари муҳокама қилинганини маълум қилган.

Шунингдек, жаҳон ҳамжамияти Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатиши кераклиги, мамлакатда янги инқироз содир бўлишининг олдини олиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди. «Москва ҳам яқин вақт ичида ушбу мамлакатга инсонпарварлик ёрдами жўнатади», деди Лавров.

Замир Кабулов ва толибларнинг сиёсий офиси раҳбари Шаҳобиддин Диловар / Getty Images

Афғонистон масаласи бўйича «Москва формати» йиғилишида толиблар ҳукумати халқаро миқёсда тан олиниши масаласи кўтарилди. Россиянинг Кобулдаги собиқ элчиси, айни вақтда Россия ТИВнинг Осиёдаги иккинчи департаменти директори бўлган Замир Кабулов бу хусусда тўхталиб ўтди.

«Албатта бу мавзу кўтарилди, бусиз бўлмайди! Аммо барча, бизнинг ташқи ишлар вазиримиз ҳам бу қандай бўлишини айтди: шубҳасиз, бу вақт қачондир келади. Аммо бу вақт қачонки улар халқаро ҳамжамият кутган ишларни бажаришганида келади», дея унинг сўзларини келтиради «Интерфакс».

Шаҳобиддин Диловар. Фото: Владислав Шатило / РБК

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев толиблар томонидан бажарилиши керак бўлган шартларни санади. «Толибон» Доҳа келишувида ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажариши, афғон жамиятининг барча сиёсий кучлари вакиллари иштирокида ҳукумат тузилиши, инсон ҳуқуқлари ва аёлларнинг фундаментал ҳуқуқлари таъминланиши, мамлакат ҳудудидан бошқа давлатларга таҳдид ва террорчилик мақсадларда фойдаланилмаслиги керак», деди у Sputnik учун берган интервьюсида.

Исматулла Эргашев Замир Кабулов билан. Москва форматидаги учрашувда минтақанинг 10 мамлакати, жумладан Ўзбекистон, Покистон ва Эрондан вакиллар иштирок этди. Фото: Владислав Шатило / РБК

Афғон делегацияси вакили - толиблар ҳукуматида ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи бўлган Амир Хон Муттақий эса «Толибон» халқаро ҳамжамият уларни Афғонистоннинг қонуний ҳукумати деб тан олиши учун керак бўлган барча шартларни бажаргани ҳақида айтди.

«Нима учун улар бизни расман тан олмаслиги керак? Биз Афғонистонни тўлиқ назорат қилмоқдамиз ва биз ҳукумат сифатида барча стандартлар ҳамда шартларга мос келамиз», деган Муттақий.

Толиблар ҳукумати вакили, ташқи ишлар вазири в.б Амир Хон Муттақий. Фото: Владислав Шатило / РБК

«Сўнгги 45 йил ичида илк марта Афғонистон таҳдидлардан холи бўлди. Биз Афғонистон ҳудуди бошқа давлатлар хавфсизлигига таҳдид солишда фойдаланмаслигини таъминлаймиз», - дея қўшимча қилган у (иқтибос РИА Новости агентлигидан).

Муттақийнинг ўнг томонида толиблар ҳукуматида ахборот ва маданият вазири в.б бўлган Хайрулла Хайрхва ўтирди.

Хайрулла Хайрхва. Фото: Владислав Шатило / РБК
Чапдан ўнгга: Хитойнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Гэн Шуан, толибларнинг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Қори Дин Муҳаммад ва Абдул Салом Ханафий. Фото: Владислав Шатило / РБК
GETTY IMAGES

Кабуловнинг сўзларига кўра, «Москва формати» иштирокчилари  БМТга донорлар конференциясини уюштириш зарурлиги бўйича мурожаат қилади. «Биз етилиб келаётган гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига ёрдам кўрсатишимиз зарур», деган у журналистларга.

Толиблар меҳмонхона ресторанидаги тушлик вақтида. Фото: Sputnik
Делегация раҳбари Абдул Салом Ханафий ОАВ вакилларига интервью бермоқда. Фото: Sputnik
Абдул Салом Ханафий ОАВ вакилларига интервью бермоқда
Фото: Сергей Бобылев/ТАСС
Ханафий агар толибларнинг ҳукумати тан олинмаса, мамлакатда экстремистлар ўз таъсирини кенгайтириб боришидан огоҳлантирди.
Фото: Sputnik

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани