Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия зарбхонаси эски смартфонлардан олтин олишни бошлайди
Британия қироллик зарбхонаси смартфон ва ноутбукларнинг ишламайдиган қисмларидан олтин ва қимматбаҳо металларни олишга қарор қилди.
Фото: tekdeeps
Зарбхона бу мақсадда Канаданинг Excir стартапи билан шартнома тузган. Унга кўра, стартап зарбхонага қурилмаларнинг платаларини хона ҳароратида эритиш технологиясини фойдаланишга беради. Бу технология билан эритиш заводлари хизматларига эҳтиёж қолмайди.
Таъкидланишича, зарбхона технологияни синовдан ўтказиб, 999,9 пробадаги соф олтин олишга муваффақ бўлди. Excir ихтироси бошқа турдаги қимматбаҳо металлар, жумладан, палладий, кумуш ва мисни саноқли сонияларда олиш имконини ҳам беради.
Технология электроника чиқиндиларини камайтиришда ёрдам бериши кутилмоқда. Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда ташлаб юборилган электрон ва электр қурилмалар ҳажми 57 млн тоннадан кўпроқни ташкил қилади ва бу кўрсаткич йил сайин ортиб бораверади.
Мавзуга оид
18:54 / 02.02.2026
Жаҳон бозорида олтин ва кумуш нархи қулади
23:04 / 30.01.2026
Геосиёсий беқарорлик, Трамп ва доллар. Олтин билан нималар бўляпти?
11:11 / 29.01.2026
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуймасининг нархи 10,8 миллион сўмдан ошди
12:01 / 26.01.2026