Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда шаҳар ҳокимларини сайлаш бекор қилинди
Эндиликда районлар раҳбарлари ҳукумат тақдимотига асосан президент томонидан тайинланади. Област ва республика аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимларини ҳам президент тайинлайди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров шаҳар ҳокимларини сайлашни бекор қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Эндиликда районлар раҳбарлари ҳукумат тақдимотига асосан президент томонидан тайинланади. Област ва республика аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимларини ҳам президент тайинлайди.
Жапаров қонунни имзолар экан, бундан буён ҳокимлар жойлардаги ҳал қилинмаган муаммолар учун бошлари билан жавоб бериши ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади “24.kg”.
Илгари Қирғизистонда област аҳамиятидаги шаҳарлар ҳокимлари маҳаллий кенгашлар депутатлари томонидан сайланарди.
Мавзуга оид
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026