Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Samsung смартфонларининг 60дан ортиқ модели сотуви тақиқланди
Суд қарорига кўра, Россияга Samsung Pay тўлов сервиси ўрнатилган смартфонларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади.
Москва арбитраж суди Швейцариянинг Sqwin SA компанияси даъвоси бўйича Россия ҳудудида Samsung смартфонларининг 60дан ортиқ модели сотувини тақиқлади.
Суд қарорига кўра, Samsung Electronics Co Ltd. компанияси ва «Самсунг Электроникс Рус Компани» дистрибьюторига Samsung Galaxy Z Flip, Samsung Galaxy Fold, Samsung Galaxy S21 ва Samsung Pay тўлов сервиси ўрнатилган бошқа моделларни олиб кириш ва сотиш тақиқланди.
Sqwin SA компаниясининг таъкидлашича, Корея компаниясининг тўлов сервиси Швейцария компаниясининг электрон тўлов тизимига олган патентини бузади. Июлда суд Sqwin SA талаби билан Россияда Samsung Pay тизимидан фойдаланишни тақиқлаганди.
Судга сабаб бўлган 2686003-рақамли патентда «харидорнинг мобил қурилмаси ва сотувчининг касса тизими билан симсиз боғланган ҳолда онлайн тўловни амалга ошириш усули» кўрсатилган. Унинг муаллифи Виктор Гульченко бўлиб, Россияда патентга ариза 2013 йилда берилган.
Мавзуга оид
18:33 / 17.07.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
10:42 / 17.07.2026
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40 / 17.07.2026
Россияда оғир аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди
09:49 / 17.07.2026