Жаҳон | 10:57 / 21.10.2021
20802
1 дақиқада ўқилади

Туркияда Ўзбекистон фуқароси жосусликда айбланиб қамоққа олинди

Туркияда «сиёсий ёки ҳарбий жосуслик»да айбланиб, 6 киши ҳибсга олинди. Улардан бири Ўзбекистон фуқароси

Фото: AA

Истанбул Бош прокуратураси томонидан «сиёсий ёки ҳарбий жосуслик» жинояти бўйича ўтказилган тергов доирасида 8 октябрь куни 6 киши ҳибсга олинди. Уларнинг тўрт нафари Россия, бири Украина ва яна бири Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум қилинган. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар бермоқда.

Қўлга олинганларнинг барчаси сиёсий ва ҳарбий жосусликда айбланган. Шу сабаб уларга 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Гумонланувчилар Истанбулдаги Малтепе қамоқхонасида сақланмоқда.

Нашрда ҳибсга олинганларнинг исм-фамилиялари келтирилган: россияликлар Абдулла Абдуллаев, Равшан Аҳмедов, Беслан Расаев ва Асланбек Абдулмуслимов, Украина фуқароси Игор Ефрим ва Ўзбекистон фуқароси Амир Юсупов.

Шунингдек, гумонланувчилар жосусликдан ташқари Туркияда қуролли ҳаракат тайёрлаш ва чечен мухолифатчиларига ҳужум уюштиришда ҳам айбланмоқда.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид