Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:56 / 21.10.2021
9056
1 дақиқада ўқилади
Хитойдаги ресторанлардан бирида кучли портлаш юз берди (видео)
Фото: CGTN
Хитой шимолида жойлашган Шэньян шаҳридаги ресторанлардан бирида кучли портлаш юз берди. Унинг оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 30 киши жароҳат олган.
CGTN телеканалининг хабар беришича, портлаш 3 қаватли ресторанни вайрон қилган. Ундан бўлаклар бир неча юз метргача отилган ва яқин атрофдаги автомобилларга зарар етказган.
Портлаш автомобиллардан бирининг видеорегистраторида қайд қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, унга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22 / 06.05.2026
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
22:25 / 28.04.2026