“Германиядаги машҳур Audi автомобил концернида ишлаш тажрибам билан бўлишмоқчиман” дея ҳикоя қилади, Uzbek.life колумнисти Шаҳзод Жабборов.

Сиз ҳам ўз ҳикояларингизни биз билан бўлишмоқчи бўлсангиз Telegram’дa @uzbeklifebot га мурожаат қилинг.

Ўзбекистондаги юк машиналари соҳасидаги тажрибамни ҳисобга олган ҳолда, менимча, чет елдаги иш муҳити, ходимлар ўртасидаги муносабатлар ва иш услуби ҳақидаги тасаввуримизни кенгайтиришга ёрдам берадиган хулосалар ҳақида гапирмоқчиман. 

DAAD стипендиясини ютиб олдим        

Мен Тошкентдаги Турин политехника университетини тамомлагандан сўнг, МAN маркали юк машиналари, махсус транспорт ва тиркамалар ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасида бир йилга яқин ишладим. Бу давр мобайнида мен ўзим учун Ўзбекистоннинг йирик корхоналарида ишлашнинг ижобий ва салбий томонларини аниқладим, қимматли тажриба, янги билимлар ва бебаҳо устозлар орттирдим. Кейинчалик ривожланиш ва машинасозлик оламига бошқа томондан қараш истаги мени Германияда магистрлик илмий даражасини эгаллаш учун ўқишга олиб келди. Ўқишга кириш учун тайёргарлик тафсилотларига чуқурлашмасдан айтаманки, мен Европанинг энг инновацион университетига Германиядаги FAU Erlangen-Nürnberg машинасозлик йўналиши бўйича магистрлик дастурига DAAD стипендиясини ютиб олдим. 

Муҳандис учун ўқиш мажбурий амалиётни назарда тутади

Германияда муҳандис учун ўқиш мажбурий амалиётни назарда тутади ва шу мақсадда компания топишдан амалиёт ўташгача бўлган барча масъулият талабаларнинг ўз зиммасига юкланади. Aмалиёт излаш даври пандемияга тўғри келди. Шу даврда Германияда ҳам локдаун авжида эди. Озиқ-овқат дўконларидан ташқари, шаҳарда ҳамма нарса ёпилди, университетлар ва корхоналар интернет оламига-онлайнга ўтишга мажбур бўлди. Мен бу даврда амалиёт учун корхона топиш осон бўлмаслигини тушундим, чунки муҳандис сифатида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун заводда бўлиш мен учун жуда муҳим эди. Натижада, 3 ой ичида мен мурожаат қилган Германиянинг 100 дан ортиқ