Жаҳон | 18:37 / 23.10.2021
5968
2 дақиқада ўқилади

Apple қаторасига тўққиз йилдан бери дунёнинг энг қиммат бренди бўлиб қолмоқда

Apple бренди 408,25 млрд долларга баҳоланиб, ўтган бир йилда 26 фоизга қимматлашган. Кейинги ўринлардаги энг қиммат брендлар сифатида Amazon (249,25 млрд доллар) ва Microsoft (210,2 млрд доллар) қайд қилинган.

Фото: REUTERS/Stephen Lam

Interbrand Corp тадқиқотларига кўра, Apple кетма-кет 9 йилдан бери дунёдаги энг қиммат бренд бўлиб қолмоқда. Унинг қиймати ўтган бир йил давомида 26 фоизга ошган ва 408,25 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Иккинчи ўринда Amazon бренди (бир йил давомида бренд нархи 24 фоизга ошган ва 249,25 млрд долларга баҳоланган) қайд этилган. Кучли учликни эса Microsoft (210,2 млрд доллар) якунлаб берган.

Биринчи топ-10 таликка кирган брендлар рўйхати қуйидагича:

  • Google(196,8 млрд доллар);
  • Samsung( 74,635 млрд доллар);
  • Coca-Cola( 57,488 млрд доллар);
  • Toyota (54,107 млрд доллар);
  • Mercedes-Benz(50,866 млрд доллар);
  • McDonald's (45,885 млрд доллар);
  • Disney(44,183 млрд доллар).

Ҳисоботда айтилишича, рўйхатдаги етакчи учта компания 10 талик брендлар умумий қийматининг 62 фоиздан ортиғини ташкил қилган.

Ўтган йилга нисбатан энг қимматлашган бренд Тesla (184 фоизга қимматлашиб, 36,27 миллиард долларга баҳоланган) ҳисобланиб, 26-ўриндан 14-ўрингача кўтарилган.

Яна бир нархи тез ўсаётган брендлардан бири Salesforce мижозлар маълумотларини бошқариш тизими бўлиб, у йил давомида 37 фоизга қимматлашган (14,77 млрд доллар) ва 38-ўринга кўтарилган.

Шунингдек, нархи кескин қимматлашган брендлар орасида Adobe вa PayPal ҳам бор, уларнинг қиймати 36 фоизга ошган.

100 та энг қиммат брендларнинг умумий қиймати 2 триллион 667,5 миллиард долларга баҳоланган. Бу кўрсаткич 2020 йилда 2 триллион 326,4 миллиард долларни ташкил қилган.

Ушбу рейтинг биринчи марта эълон қилинган 2001 йилда дастлабки 100 та бренднинг умумий қиймати 988 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, ўтган вақт ичида бу кўрсаткич 2,7 баробарга ошган.

Мавзуга оид