09:14 / 24.10.2021
6990

Пальма оролида бир ойдан бери отилаётган вулқоннинг бир қисми ўпирилиб тушди

Канар ороллари таркибига кирувчи Пальма оролида навбатдаги кучли зилзила юз берди. Унинг магнитудаси 4,9 баллни ташкил қилган ва у оролда охирги ойларда юз берган энг кучли зилзила бўлган. Табиий офат оқибатида оролда бир ойдан бери отилаётган Кумбре-Вьеха вулқонининг бош конуси қисман ўпирилган.

Фото: El Pais

El Pais нашрининг хабар беришича, табиий офат оқибатида талафотлар ва жабрланувчилар борлиги маълум қилинмаган.

Оролда охирги 1,5 ой ичида бир неча минг ер силкиниши юз берди. Жумладан, 23 октябрда ҳам бир нечта ер силкиниши қайд қилинган ва улардан ўндан кўпроғининг магнитудаси 3 баллдан ошган. Бунинг оқибатида оролда бир ойдан кўпроқ вақтдан бери вулқон отилиши тинмаяпти. Оролда 1,5 минг бино вайрон бўлган ва у ердан 7 минг киши эвакуация қилинган.

Top