Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим вазирлиги талабалар 3 ҳафталик таътилга чиқиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда талабалар 25 октябрдан 3 ҳафталик таътилга чиқиши ҳақидаги турли хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий маълумот берди.
Вазирлик ахборот хизмати хабарида маълум қилинишича, ушбу хабар ҳеч қандай асосга эмас. Маълумотда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фейк (ёлғон, асоссиз) хабарларга ишонмасликка чақирилган.
«Ҳурматли фуқаролар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ёлғон хабар тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-6 моддасига («Ёлғон ахборот тарқатиш») кўра жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирамиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ, академик таътил олган талабалар ўқишини сиртқи, кечки, онлайн шаклга ўзгартириши ва давом эттириши мумкин бўлиши хабар қилинганди.