Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги учун тузилган молиявий ҳисоботига Ernst & Young томонидан ижобий аудиторлик хулоса берилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида акциядорлик жамиятининг департамент раҳбарлари, бошқармалар директорлари ва мутахассислар иштирокида “New Silk Road Oil and Gas” қўшма корхонасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Мамлакатимизнинг ёнилғи-энергетика ва газ-кимё соҳасида етакчи ҳисобланган “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз тарихида ва республикадаги йирик ишлаб чиқариш компаниялари ичида биринчилар қаторида навбатдаги ютуққа эришди.
Акциядорлик жамиятининг Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги учун тузилган оралиқ консолидациялашган молиявий ҳисоботига Ernst & Young халқаро аудиторлик компаниясидан ижобий аудиторлик шарҳи (хулосаси) олинди.
Мазкур ҳисобот ва аудиторлик шарҳи (хулосаси) Fitсh Ratings, S & P Global Ratings ва Moody’s халқаро рейтинг агентликлари, йирик хорижий банклар City Bank, Mitsubishi UFJ Financial Group, JPMorgan Chase & Co, China Development Bank, Гапромбанк, ВЭБ.РФ ва бошқалар, халқаро консалтинг ва юридик компанияларга ҳам тақдим этилди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 29 сентябр ва 22 октябрида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз тарихида биринчи марта Fitch Ratings ва Standard & Poors Global Ratings халқаро рейтинг компанияларининг “барқарор” прогнози билан “BB-” даражасидаги рейтингига эга бўлган эди.
МҲХС асосида тайёрланган ва жаҳон миқёсидаги “катта тўртлик”ка кирувчи аудиторлик компаниясининг ижобий аудиторлик хулосасига эга бўлган молиявий ҳисобот хорижий йирик инвесторлар учун маълумот манбайи саналади.
Шу жиҳатдан еврооблигацияларни дебют эмиссияси пайтида халқаро фонд биржаларининг талабларига мувофиқ, ўз қимматбаҳо қоғози (еврооблигация)ни жойлаштиришни режалаштирган компания биринчи навбатда ҳисобот санасидан 120 кундан кечикмаган ҳолда МҲХС асосида консолидациялашган молиявий ҳисобот тузиши ва ижобий аудиторлик хулосасига эга бўлиши лозим.
Аудиторлик текширувидан ўтказилган МҲХС асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисобот ўз навбатида еврооблигациялар чиқарилишида умуман ҳар қандай қимматбаҳо қоғозлар чиқарилишида зарур бўлган “ЭМИССИЯ ПРОСПЕКТИ” номли ҳужжатни тайёрлашда ҳам муҳим маълумот манба бўлиб ҳисобланади.
МҲХС асосида 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги учун консолидациялашган молиявий ҳисоботи учун Ernst & Young халқаро аудиторлик компанияси томонидан ижобий аудиторлик шарҳи (хулосаси) мавжудлиги “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан кейинги ютуқларга эришиш, шу жумладан халқаро фонд бозорларида ўз еврооблигациялар эмиссия қилишида муҳим туртки бўлиб хизмат қилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
09:05 / 01.02.2026
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
20:28 / 17.12.2025
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
18:59 / 17.12.2025