Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳасанбой Дўсматов илк босқичдаёқ ютқазиб қўйди, Аслонов ва Жаъфаров юришини давом эттиради
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Сербия пойтахти Белградда бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. 26 октябрь кунги жангларда ўзбекистонлик 3 нафар боксчи рингга кўтарилди.
-80 кг вазнда Одилжон Аслонов автоматик равишда 1/16 финалга йўлланма олди, унинг рақиби танзаниялик Юсуф Чангалавей номаълум сабабларга кўра рингга чиқмади.
-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов 1/8 финал доирасида қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши рингга кўтарилди. Тенг курашлар остида ўтган баҳсда ҳакамлар Бибоссиновни ғолиб деб топишди. Маълум муддатли танаффусдан кейин ҳаваскор боксга қайтган Дўсматов эса жаҳон чемпионатини эрта тарк этди.
-75 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жаъфаров 1/32 финал доирасида словакиялик Лукас Фернэтсага қарши рингга кўтарилди. Ҳар учала раундда фаол ҳаракат қилган Жаъфаров ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига йўл олди.
Биринчи кунги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини -67 кг вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/32 финал доирасида ирландиялик Брендон Маккиверни 5:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда 1/16 финалга йўл олганди.
27 октябрь куни -86 кг вазн тоифасида Шоҳжаҳон Абдуллаев илк жангида бельгиялик Виктор Шельстрит билан рўбарў келади.
Мавзуга оид
23:11 / 13.12.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини икки олтин ва тўрт кумуш медал билан якунладилар
19:35 / 13.12.2025
Ҳасанбой Дўсматов икки карра жаҳон чемпионига айланди
17:22 / 23.12.2024
Ҳусанов – йилнинг энг яхши ёш спортчиси, Дўсматов ва Келдиёрова йилнинг энг яхши спортчилари. «Миллий спорт мукофоти-2024» ғолиблари эълон қилинди
20:26 / 09.08.2024