Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озиқ-овқат таъминоти соҳасида стратегик тадқиқотлар халқаро маркази ташкил этилади
Президентнинг “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни тадқиқ қилиш, стратегик режалаштириш, дастурлаш ҳамда соҳага оид лойиҳаларни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти негизида лойиҳалар, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда стратегик режалаштириш учун масъул бўлган Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик тадқиқотлар халқаро маркази ташкил этилади.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
- соҳани стратегик ривожлантириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли режалар ҳамда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва шакллантиришга кўмаклашиш;
- агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида лойиҳаларни, шу жумладан, инвестиция ва грант лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (ХМИ ва ХҲМТ) кредит, грант ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш;
- халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси билан уйғунлигини таъминлаш;
- озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида бозор муносабатларини ривожлантиришнинг илмий-назарий асосларини тадқиқ қилиш;
- ислоҳот тадбирларини тизимли таҳлил қилиш ва соҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциясига таъсирини баҳолаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
- амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ахборот ва статистик маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларни жадаллаштириш тўғрисида илмий-амалий жиҳатдан асосланган таклифлар, тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
- озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция сиёсатини амалга ошириш, ҳудудлар кесимида озиқ-овқат инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра марказ:
а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига қишлоқ хўжалигининг устувор йўналишлари сифатида глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммоларнинг илмий ечимларини тадқиқ қилиш бўйича, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг агроиқтисодий, агробизнес, логистика, инвестиция ва бошқа долзарб мавзуларини тақдим этади;
б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат соҳаси бўйича илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий изланишларни кучайтиради;
в) илмий-тадқиқот натижалари ҳамда лойиҳаларни баҳолаш, инновацияларни амалиётга жорий қилиш, инновацион лойиҳаларни амалга оширишдаги ўз фаолиятини Инновацион ривожланиш вазирлиги билан мувофиқликда олиб боради;
г) лойиҳаларда инновацияларни назарда тутиш, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва пудратчиларни лойиҳаларга кенг жалб қилиш учун улар орасида тегишли тренинг ва семинарлар ўтказилишини доимий равишда таъминлайди.
Мавзуга оид
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026