Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда 680 минг долларлик учар мотоцикл тақдим этилди
Японияда дронлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ALI Technologies стартапи учар мотоцикл XTurismo Limited Edition’ни тақдим этди ва унинг сотувга чиқарилишини эълон қилди. Қурилма нархи 77,7 млн иенани (680 минг доллар) ташкил қилади.
The Japan Times нашрининг хабар беришича, учар мотоцикл битта оддий ва 4 та электр двигател ҳамда 6 та паррак билан жиҳозланган. Унинг оғирлиги 300 кгни ташкил қилади. Ҳовербайк 40 дақиқагача 100 км/соат тезлик билан парвоз қила олади.
Қурилма Фудзи тоғи яқинидаги пойга трассасида намойиш қилинган. Унда ердан бир неча метр баландликда қисқа парвоз амалга оширилган.
Япония қонунчилиги бундай машиналарни умумий фойдаланиш йўлларида қўллашни тақиқлайди. Шу сабабли қурилма муаллифлари у суперкарлар ихлосмандлари ва пойга трассаларида юриш имконига эга бўлганларда қизиқиш уйғотишига умид қилишмоқда. Бундан ташқари, ҳовербайкдан қутқарувчилар етиб бориш қийин бўлган жойларда фойдаланишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026