Ўзбекистон | 09:39 / 28.10.2021
2489
1 дақиқада ўқилади

Бухорода юк машинаси бетон тўсиққа урилди. Бу бир ҳафта давомидаги иккинчи ҳолат

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Бухоро вилоятининг Бухоро тумани ҳудудида юк автомобили иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳолат 2021 йил 27 октябрь куни соат 04:15 ларда Бухоро вилояти, Бухоро тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 “Бухоро-Хоразм” автомобиль йўлининг 236-километрида содир бўлган. 1967 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Қ. “Volvo” юк машинасини бошқариб кетаётиб, ухлаб қолган. Бунинг оқибатида машина йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. ЙТҲ юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2021 йилнинг 21 октябрь куни ҳам Бухоро вилоятининг Вобкент тумани ҳудудида юк автомобили бетон тўсиққа урилганди.

Мавзуга оид