Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда ишчи кучи етишмаслиги туфайли маҳсулотлар тақчиллиги келиб чиқиши мумкинлиги айтилди
Кадрлар етишмовчилиги 70та касбда кузатилмоқда. Муаммони меҳнат миграцияси тўғрисидаги янги қонун ёрдамида ҳал қилиш кўзда тутилмоқда.
Германияни британияликлар дуч келган муаммолар кутмоқда: яқин вақт ичида мамлакатда ёнилғи тақчиллиги юзага келади ва дўконлар пештахталари бўшаб қолади, деб ёзади Die Welt газетаси.
«Ҳозирда 1,2 миллионга яқин ходимлар етишмаяпти, уларнинг учдан икки қисми малакали ишчилар ҳисобланади», — деди федерал бандлик агентлиги раҳбари Детлеф Шееле.
Кадрлар етишмовчилиги 70та касбда кузатилмоқда. Муаммони меҳнат миграцияси тўғрисидаги янги қонун ёрдамида ҳал қилиш кўзда тутилмоқда.
Энг кўп кадрлар етишмовчилиги ижтимоий педагоглар орасида кузатилмоқда. Кейинги ўринларда ҳамширалар, электрик-қурувчилар, сантехниклар ва узоқ масофага қатновчи ҳайдовчилар турибди.
Бунга маошларнинг камлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Экспертларнинг фикрича, кадрлар етишмовчилиги бир неча йил давом этади, чунки янги мутахассислар пенсияга чиқаётганларнинг ўрнини тўлдириш учун етарли эмас.
Кёлндаги немис иқтисодиёти институти эксперти Александер Бурштедденинг сўзларига кўра, юк машиналари ҳайдовчилари етишмовчилиги Буюк Британияда таъминот соҳасида инқироз келтириб чиқарди, Германияни ҳам яқин вақт ичида шу муаммо кутмоқда.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026