Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида булутли ва ёғингарчиликсиз совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийсида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ атрофида бўлади. Бу октябр ойи охирги кунлари меъёридан 4-5 даражага пастдир.
Эртага Ўзбекистонда булутлилик нисбатан кам бўлади, ёғингарчилик ҳатто тоғли ҳудудларда кутилмайди. Кечаси совуқ бўлади, кечаси ва эрталаб ҳарорат 0-3 даража илиққача пасаяди, кундуз куни эса қуёш ҳавони 16-19 даража илиққача иситади.
Якшанба куни республика бўйича ҳавода яна булут кўпайиши кутилмоқда, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, тоғларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ атрофида бўлади.