Ўзбекистон | 12:17 / 29.10.2021
4714
2 дақиқада ўқилади

Келес кўприги таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар ёпилади

Тошкент вилоятидаги Келес кўприги орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

4Р-4 Тошкент шаҳри–Келес шаҳри–Қозоқкентсой қишлоғи–М39 автомобиль йўли (820 километри) Сариёғоч қишлоғига шохобча автомобиль йўлида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан Келес йўли ҳамда Юқори Кўктерак кўчаларини боғловчи йўл ўтказгичда 29 октябрь куни тунги соат 00:00 дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилади (суратда қизил рангда).

Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 автомобиль йўли (суратда кўк рангда) орқали ташкил этилади.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

«Мазкур қарор фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида қабул қилинганини инобатга олган ҳолда ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб-интизом сақлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшишингизни илтимос қиламиз. Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Келес кўприги таъмирлаш ишлари 2021 йилнинг май ойида ҳам ёпилиб, июнь ойи бошида қайта очилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш