ДХХ катта миқдордаги хорижий валютанинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида тезкор тадбир ўтказилди.
ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, Фарғона туманининг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудуди бўйлаб ҳаракатланаётган, 1980 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Текширув натижасида, автомашина салонида 373 минг 717 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, қонунбузар 100 АҚШ доллари эвазига ушбу хорижий валюталарни айланма йўллар орқали Қирғизистон Республикасига ўтказиб бериши керак бўлган.
Шунингдек, тезкор қидирув тадбирлари доирасида унинг жиноий алоқаси ҳисобланган - Олтиариқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро ҳам ҳибсга олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
14:55 / 15.11.2024
ДХХ раиси Ўзбекистондаги муҳим ахборот инфратузилмаларини тоифалашга доир буйруқ чиқарди
23:25 / 09.11.2024